1

Эҳтиётсизлик оқибатида яроқсиз ҳолатга тушган паспортни янгисига алмаштирганда жарима тўланадими?

САВОЛ-ЖАВОБ 01.02.2018, 14:12
Эҳтиётсизлик оқибатида яроқсиз ҳолатга тушган паспортни янгисига алмаштирганда жарима тўланадими?

Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" (@huquqiyaxborot) каналида бу саволга қуйидагича жавоб берилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра, паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек, паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, Президентнинг 2011 йил 5 январдаги фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомда ҳам жавобгарлик паспортни атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлик учун белгиланиши назарда тутилган.

Шундай қилиб, бу ҳолатда жарима солиш учун авваламбор паспорт қасддан яроқсизлантирилгани исботланиши лозим. Бу исботланган тақдирда ҳам айбдор фуқаро жарима миқдорини энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида белгилашни сўраш ҳуқуқига эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1