1

Сооронбай Жээнбеков расмий ташриф билан Тожикистонга келди

ДУНЁ 01.02.2018, 17:48
Сооронбай Жээнбеков расмий ташриф билан Тожикистонга келди

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков бугун расмий ташриф билан Тожикистонга келди. Бу ҳақда «Кабар» Қирғизистон миллий ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Душанбе халқаро аэропортида Сооронбай Жээнбековни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода кутиб олган.

Икки мамлакат байроқлари билан безатилган аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган.

Икки кунлик ташриф доирасида Қирғизистон Президенти Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан тор ва кенгайтирилган таркибда учрашувлар ўтказиши ҳамда қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган. Музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилади.

Сооронбай Жээнбеков, шунингдек, Тожикистон Республикаси Бош вазири ва Тожикистон парламенти қуйи палатаси – Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли раиси Шукуржон Зухуров билан учрашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1