1

Тўрақўрғонда 12 нафар патронаж ҳамшираси касбга оид маҳорати бўйича ўзаро баҳслашди

ЖАМИЯТ 02.02.2018, 09:31
Тўрақўрғонда 12 нафар патронаж ҳамшираси касбга оид маҳорати бўйича ўзаро баҳслашди

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси муассасаларида ишлаётган патронаж ҳамшираларининг назарий ва амалий малакасини ошириш, патронаж хизмати кўрсатиш бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида "Патронаж ҳамшираман, халқимга жонкуярман!" шиори остида кўрик-танлов ўтказилди, деб ҳабар бермоқда ЎзА.

Унда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, Шаҳанд, Соҳилобод, Ибрат, Яндама, Файзиобод, Қатағон-Сарой, Бураматут, Гулқишлоқ, Шоҳидон, Олчин ва Хўжанд қишлоқ оилавий поликлиникаларидан 12 нафар патронаж ҳамшираси муомала маданияти, тиббий билим, патронаж ҳамширасининг вазифаси ва бурчи, касбга оид маҳорати каби бир неча йўналишлар бўйича ўзаро баҳслашди.

Иштирокчилар чиқишида патронаж ҳамширанинг хонадондаги ижтимоий ҳолат, ёш оилалар, ёлғиз қариялар ва ногиронлар, сурункали касалликлар патронажи йўналишларида ҳамширалик назорати бўйича билим ва малакаси давр талабига мос юксалиб бораётгани ўз ифодасини топди.

Танлов якунига кўра, Шаҳанд қишлоғидаги 29-қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамшираси Соҳиба Ҳусанова ғолиб, деб топилди.

– Уйма-уй юришнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор, – дейди С.Ҳусанова. – Бироқ, хонадонга кириб борганингиздан чиқиб кетгунингизгача нуроний отахон ва онахонлар, ёлғиз қарияларнинг дуолари, фарзанди дарддан фориғ бўлган ёш она чеҳрасидаги миннатдорлик изҳорларини кўриш ҳар қандай чарчоқни тарқатиб юборади. Шифокор учун бу жуда катта рағбат. Соҳага қаратилаётган алоҳида эътибордан руҳланиб, ўз вазифамизни янада сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилмоқдамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1