1

Илк бор “Ёшлар” уйларини сотиб олишнинг очиқ электрон навбат тизими ишга туширилди

ЖАМИЯТ 02.02.2018, 09:44
Илк бор “Ёшлар” уйларини сотиб олишнинг очиқ электрон навбат тизими ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2017-йил 5-июлдаги ПФ-5106-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида “Ёшлар” уйларини тақсимлашнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган “Ёшлар” уйларини сотиб олишнинг электрон навбат тизими тест режимида ишга туширилди.

Мазкур электрон тизим Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузуридаги Республика комиссияси томонидан ҳисобга қўйилган номзодлар электрон навбатда қайд этилади ҳамда худудлардаги уйларнинг топширилиш жараёнига қараб номзоднинг навбат рақами тизимли равишда ўзгариб боради. Ушбу тизим ёш оила вакилларига уйидан чиқмаган ҳолда ўз навбатини унга берилган махсус ID-KOD асосида мунтазам равишда кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.

Қолаверса, “Ёшлар” уйларидан бирини сотиб олиш учун ҳужжатларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этган номзодлар ҳудудий ҳамда Республика комиссиялари ишини онлайн кузатиб боришнинг ҳам электрон тизими тест режимида ишга туширилмоқда. Мазкур тизим орқали ёш оилалар ҳудудий ва Республика комиссиялари хулосаси билан шахсан танишиш имкониятига эга бўлишади. Бу ўз навбатида шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда, муносиб ёш оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланишига замин яратади.

Электрон навбат билан yoshlaruyi.uz веб-сайти орқали танишиш мумкин. Шунингдек, “Ёшлар” уйларининг Телеграм мессенжеридаги расмий @yoshlaruyi_bot боти орқали ҳам кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Изоҳ: Ёш оила вакилларига берилган махсус ID-KOD рақами Ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари томонидан номзодларга маълум қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1