АсосийShou-biznes

Муҳаммад Юсуф ҳақида ҳужжатли фильм тақдим этилди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Ёшлар тажриба ижодий 5-студияси Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллигига бағишлаб “Бу ёруғ дунёда  ўчмас чироғим” деб номланган ҳужжатли фильмни тасвирга олди.

Ушбу фильм шоир юбилейига бағишланган тантанали йиғилишда “Туркистон” саройида намойиш этилди, дея хабар беради “Ўзбеккино” миллий агентлиги расмий сайти.

Ёшлар тажриба ижодий 5-студияси директори Иззатилла Саиджабборов ушбу фильм Ўзбекистон Республикаси Президенти 2013 йил 27 декабрда имзолаган “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан ишланганини қайд этди.

─ Халқона ва самимий шеърларида Ватани, мустақилликни ёниб куйлаган шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу фильм сценарийсини Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саид ёзиб берди, ёш кинорежиссёр Аюб Шаҳобиддинов ва оператор Азизбек Арзиқулов тасвирга олди, ─ деди  И.Саиджабборов.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар