Pixar анимацион студияси “Барселона” футболчилари бош қаҳрамон бўладиган мультфильм яратиш ниятида, деб ёзмоқда Lenta.ru нашри.
“Ҳозирнинг ўзидаёқ каталонияликлар америкалик режиссёрлар билан музокараларни бошлаб юборишган. Аллақачон “Барса” ва Pixar ўртасида шартнома тузилган”, – деди радиобошловчи Рокко Штайнхаузер.
Мультфильм тафсилотлари ҳақида ҳозирда ҳеч қандай маълумот ошкор этилмаяпти.






