1

Энг хунук Жеймс Бонд

ДУНЁ 04.02.2018, 18:16
Энг хунук Жеймс Бонд

Яқинда Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильмда қора танли актёр бош ролни ижро этиши мумкинлиги маълум бўлди. Таъкидлаб ўтамизки, Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлар кинематография яратилганидан бери энг муваффақиятли фильмлар ҳисобланади. “Жосус 007” ҳақидаги ҳарбир кинокартина фильм ижодкорларига миллиардлаб фойда келтирган, бош қаҳрамонни ижро этган ҳар бир актёр эса томошабинлар ва танқидчилар диққат-эътиборида бўлган, дея ёзмоқда Сегодня нашри.

Шундай бўлса-да, Дэниел Крейг энг хунук Бонд деб топилди. Лондондаги замонавий косметология ва пластик жарроҳлик маркази соҳиби ва жарроҳи Жулиан Де Сильванинг хулоса қилишича, британиялик актёрнинг юз тузилиши 007 роли учун энг ноидеал пропорцияларга эга экан.

Гарчи Дэниел Крэйг расман энг хунук “жосус 007” бўлса-да, лекин энг “кассабоп” Жеймс Бонддир.

Эслатиб ўтамиз, “Бондиана” юлдузи Дэниел Крейг яна бир карра, аммо охирги марта Жеймс Бонд ролини ижро этишини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1