1

Москвада 43 сантиметр қор ёғди: ҳарбийлар тозалаш ишларига жалб қилинган (Видео)

ДУНЁ 05.02.2018, 12:49
Теглар: Видео
Москвада 43 сантиметр қор ёғди: ҳарбийлар тозалаш ишларига жалб қилинган (Видео)

Москва мэрияси қор бўрони туфайли ўқувчиларга мактабга бормасликка рухсат берди - учинчи феврал куни бошланган қор фожеали якунларга олиб келиб, йўллардаги аҳволни мураккаблаштиришда давом этмоқда, деб хабар берди Sputnik.uz нашри.

Кўчалардаги қор баландлиги 43 сантиметрга етган. Ўтган ҳафта охирида Москва регионларига кучли қор бўрони ёпирилди. Синоптикларнинг сўзларига кўра, бундай ҳолат юз йилда бир марта кузатилади.


Айни вақтда ижтимоий тармоқларда йўловчилар Москвадаги қор уюмларида тиқилиб қолган автобусни итариб чиқаришаётгани ҳақида видео пайдо бўлди.

Москва мэрияси қор аппокалипсиси бўрони туфайли болаларга мактабларга бормасликка рухсат берди. "Кучли қор бўрони бугун кечга ҳам, эртага ҳам тўхтамайди. Йўллардаги аҳвол мураккаб. Шахсий автомобилларда ҳаракатланмаслик тавсия этилади. Эртага мактабларга боришни эркин деб эълон қиламиз", — деб ёзган Москва мэри Сергей Собянин ўзининг Твиттерида.

Учинчи феврал куни бошланган қор фожеали якунларга олиб келиб, йўллардаги аҳволни мураккаблаштиришда давом этмоқда. Қор билан бирга музли ёмғир ҳам ёғгани қайд этилган.

Москва мэрияси хабарига кўра, об-ҳаво туфайли Москвада 1,6 мингга яқин дарахтлар қулаган, уларнинг барчаси олиб ташланган.

Москва регионларида кучли қордан кейин юзага келган улкан уюмларни тозалаш ишларига ҳарбийлар жалб қилинган. Бу ҳақда Ғарбий округ матбуот-хизмати Интерфаксга маълум қилган.


Россия гидрометеорология маркази об-ҳаво хавфлилиги даражасини сариқдан тўқ сариқ даражага кўтарган. Москва аэропортларида қор туфайли қолдирилган рейслар сони 109тага етган, бекор қилинганлари сони — 28тани ташкил қилмоқда.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1