АсосийDunyo

Нидерландия ва Туркия ўртасида сиёсий жанжал кўтарилди

'Нидерландия ва Туркия ўртасида сиёсий жанжал кўтарилди'ning rasmi

Нидерландия ТИВ раҳбари Халба Зейлстранинг маълумот беришича, сўнгги вақтларда Туркия билан музокаралар муносабатлар нормаллашувига умид бағишлагандек бўлса-да, аммо мамлакатлар келишувга бора олмаган, деб хабар берди РИА новости нашри.

Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги расмий Анқара 2017 йилнинг март ойидан буён мамлакатга киришга рухсат бермай келаётган элчисини расман чақириб олди.


Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг март ойида Туркия ва Нидерландия ўртасида сиёсий тусга эга можаро юз берди. Аввалига Нидерландия Туркия ТИВ раҳбарини "кутилмаган меҳмон" деб эълон қилган бўлса, бунга жавобан турклар томонидан Анқарадаги Нидерландия элчихонаси "тухумбўрон" қилинган эди.

Нидерландия ТИВ раҳбари Халба Зейлстранинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда Туркия билан музокаралар муносабатлар нормаллашувига умид бағишлагандек бўлса-да, аммо мамлакатлар келишувга бора олмаган.

"Ҳукумат, 2017 йилнинг март ойидан буён мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилган элчисини Анқарадан расман чақириб олишга қарор қилди", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар