Президентнинг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ёш китобхон” танлови ташкил этилди, деб хабар қилади иттифоқ раиси Қаҳрамон Қуронбоев.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад – болалар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтиришдан иборат.
Минглаб ёшлар билимларини синаш учун ўз ҳужжатларини топширди. 13-16-феврал кунлари танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтади.
Танловнинг 1-ўрин ғолибига “Президент совғаси” — Spark автомашинаси, 2-ўрин учун компютер жамланмаси (моноблок) ва принтер (1х3) ҳамда 3-ўрин соҳибига 200 дона китоблар тўплами совға қилинади.