“Қарши” халқаро аэропорти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК таркибидан чиқарилади. Бу давлат раҳбарининг "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган. Ҳужжат матни "ЎзА"да келтирилган.
Белгиланишича, “Қарши” халқаро аэропорти халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига берилади. Аэропорт ҳудудида “Очиқ осмон” режими жорий этилади ҳамда лоукостер авиакомпанияларини жалб қилган ҳолда 1 июлгача “Қарши” халқаро аэропортини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.