1

Фарғона вилоятида йўқолган қизча жонсиз ҳолда топилди

ЖАМИЯТ 07.02.2018, 10:23
Фарғона вилоятида йўқолган қизча жонсиз ҳолда топилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 6-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси 6 февралга ўтар кечаси ўлик ҳолда топилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Мактабгача таълим вазирлигига таяниб.

Тергов маълумотларига кўра, 5 февраль куни 16:00 атрофида боғча ҳамшираси М.Қодирова ўзининг икки фарзанди билан бирга қайнотасининг 5 ёшли қизи Кибриёхонни олиб кетган. Қизчанинг ота-онаси Туркияда ишлагани сабабли у II гуруҳ ногирони бўлган бобоси ва бувиси қарамоғида яшаган.

Ҳамшира уч болани уйдан 50 км масофада қолдириб, ўз ишлари бўйича кетган, бу ҳақда Кибриёхоннинг бувисини телефон орқали огоҳлантирган ва ундан болаларни уйига олиб киришни сўраган.

Бу вақтда 30—35 ёшлардаги велосипед минган эркак болаларга ширинлик олиб бериш баҳонасида улардан иккисини орқа ўриндиққа, бирини олдинга ўтқизган. Кўча бошигача боргач, эркак икки болани қолдирган ва қизчани ўзи билан олиб кетган.

Тахминан 17:00 да қизнинг бувиси ҳамширага болалар уйга келмаганлигини айтган. Кибриёхон йўқолиб қолганини билгач, оила аъзолари мустақил қидирув бошлаган ва бир соатдан сўнг ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган.

Қидирув ишлари натижасида 6 февраль куни тахминан 00:20 да Оқбўйра қишлоғида Кибриёхоннинг тана жароҳатлари етказилган жасади топилган. Ушбу ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1