"Дастур туфайли ҳозирда Дубай ҳукумати томонидан йилига ишлатилаётган 1 миллиард қоғоздан халос бўламиз", - деб баёнот қилган шаҳзода Хамдан дея хабар берди Sputnik.uz нашри.
Dubai Paperless Strategy дастурининг ишга туширилаётгани ҳақида Дубай меросхўр шаҳзодаси Хамдан эълон қилган. Дастурга мувофиқ, барча ҳукумат муассасалари ва уларнинг мижозлари қоғоз ҳужжатларни чиқариб, тақдим этишдан халос бўладилар.
"Дастур туфайли ҳозирда Дубай ҳукумати томонидан йилига ишлатилаётган 1 миллиард қоғоздан халос бўламиз", — деб баёнот қилган шаҳзода Хамдан.
Дастурни ҳаётга татбиқ этиш учун, ҳукумат муассасаларида автоматлаштириш оширилади, рақамли идентификатор, имзолар ва сертификатлардан фаол фойдаланила бошлайди.
Буларнинг барчаси ихтисослаштирилган платформалар орқали ишга туширилади. Ушбу ўзгаришлар туфайли амалдаги қонунчиликка ўзгартиш киритилиши қўшимча қилинган.