Ҳиндистонда тўрт оёқли жўжа тухумдан чиқди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Мазкур жўжанинг эгаси катта пул таклиф қилганларига қарамай, тўрт оёқли жўжачасини сотишни истамади. Икки ойдан бери жўжа соғ-саломат, шерикларидан фарқ қилмаган ҳолда вояга етмоқда. Унинг эгаси Мадхья-Прадеш штатининг Рожхада қишлоғида истиқомат қилади. Унинг айтишича, ғаройиб жўжани томоша қилиш учун Ҳиндистоннинг турли штатларидан меҳмонлар ташриф буюрмоқда.
Жўжада қўшимча оёқ пайдо бўлишига полимелия — генетик бузилиш сабаб бўлган.






