1

"Нилу" қишлоғида масжид расман иш фаолиятини бошлади

ЖАМИЯТ 08.02.2018, 07:39
"Нилу" қишлоғида масжид расман иш фаолиятини бошлади

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Нилу” қишлоғидаги масжид расман иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди.

"Нилу" қишлоғи аҳолиси 2 минг 70 нафар кишидан иборат. Қишлоқ марказида “Сариҳавз” номи билан машҳур зиёратгоҳ (мажмуа) бор, унинг иккинчи номи “Баҳоуддини балогардон”. Бу муборак қадамжо Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг қадамжолари бўлиб, мазкур мажмуага масжид биноси, ҳовуз ("Нилу" қишлоғининг аҳолиси учун ягона ичимлик манбаи), тут ва чинор (айланаси 35-36 метр, баландлиги 70 метр ва Ўрта Осиёда иккинчи ўринда турадиган) дарахтлари киради.

Эндиликда ушбу ҳудуддаги аҳолининг бир неча километр узоқликдаги масжидларга қатнашига зарурат қолмади, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1