АсосийShou-biznes

Бўйдоқлар қаторини яна бир cанъаткор тарк этди (ФОТО)

1 май куни "Афруз" гуруҳи яккахони Музаффар Бобожонов бўйдоқлар қаторини тарк этди. 

Хонанданинг никоҳ тўйи Наврўз ресторанида бўлиб ўтди. Кеча меҳмони бўлган Сардор Раҳимхон твиттердаги ўз саҳифасида жуфтлик билан тушган суратини жойлаган ва Музаффарга бахт тилаган. 

Кечани олиб бориш вазифаси Нилуфар Сотиболдиева ва Рихситтила Абдуллаевга топширилди. 
Маросим меҳмонлари қаторидан Озодбек Назарбеков, Рашид Холиқов, Улуғбек Раҳматуллаев, Адиз Ражабов, Шод гуруҳи, Азиз Ражабий, Манго гуруҳи, Шоира Отабекова, Умида, Амира Алибекова, Тамилла, Ҳалима Ибрагимовалар ҳам бор эди.
Биз ҳам ўз навбатида янги оилага бахт тилаб қоламиз.  

 

    Бошқа янгиликлар