Боливиянинг Кочабамба шаҳарчасида камида икки киши сув тошқинлари қурбони бўлди. Бу ҳақида туман губернатори маълум қилди. Мамлакат раҳбари Эво Моралес фавқулотта вазият эълон қилди.
Такуина дарёси ўзанларидан чиқиб кетди. Хабарларга кўра, камида 50 минг оила бошпанасиз қолган.
Ой бошида сув тошқинларидан олти киши ҳалок бўлган эди. Талофат кўрганларга ёрдам бериш учун давлат армияси ҳам жалб қилинган. Метеорологларнинг прогнозларига кўра яқин кунларда вазиятнинг яхшиланиши кутилмаяпти.