АсосийDunyo

Ненси Пелоси конгрессда саккиз соат тўхтамасдан нутқ сўзлади

'Ненси Пелоси конгрессда саккиз соат тўхтамасдан нутқ сўзлади'ning rasmi

АҚШ Конгрессида 77 ёшли демократлар етакчиси Ненси Пелоси ўзига хос рекорд ўрнатди. У саккиз соатдан ортиқ вақт давомида тўхтамасдан нутқ сўзлади.

Бундай узун чиқиш охирги марта 1909 йилда қайд этилган. Ўшанда мамлакатдаги ислоҳотлардан норози бўлган конгрессменлардан бири 5 соат 15 дақиқа тўхтамасдан гапирган эди.

Пелосининг нутқи мигрантлар томонидан мамлакат ичига ноқонуний олиб кирилган фарзандларини ҳимоя қилишга қаратилган эди. Ушбу қонун АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама томонидан қабул қилинган бўлиб, у болаларни депортациядан асрар эди.

Трамп ҳукумати эса ушбу қонунни бекор қилди. Шу сабабли демократлар бор кучини қонунни кучда қолишига қаратишган. Келишмовчиликлар сабабли ҳукумат идоралари бир неча кунга ёпиб қўйилган эди.

    Бошқа янгиликлар