АсосийDunyo

Тожикистон Қирғизистон билан чегарасини ёпди

'Тожикистон Қирғизистон билан чегарасини ёпди'ning rasmi

Тожикистон бир томонлама тартибда тожик-қирғиз чегарасидан одам ва юкларни ўтказишни тўхтатди, бунга маҳаллий аҳоли тортишувли ҳудудда кўприк қургани сабаб бўлди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон нашри Қирғизистон Чегара хизмати хабарига таянган ҳолда.


“2018 йилнинг 8 февраль куни Тожикистон бир томонлама тартибда тожик-қирғиз чегарасининг«Кулунду-автодорожный» ва «Кайрагач-автодорожный» назорат пунктлари орқали одам ва юклар ўтказишни тўхтатди”, — дейилган хабарда.

Шунингдек, “Кулунду-автодорожный” халқаро назорат пункти бўлганлиги учун у ердан ўтиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи мамлакат фуқаролари чегарани кесиб ўтишлари мумкин, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз Тожикистон ва Қирғизистон умумий чегараси 970 кмни ташкил қилади. Ундан451 километри ҳалигача аниқ белгиланмаган. СССР тарқалиб кетганидан кейин икки мамлакат орасида камида 70 ҳудуд борасида тортишувлар давом этмоқда.


Ўтган 25 йил давомида Тожикистон ва Қирғизистон орасида давлат чегараси ҳақида шартнома имзолангани йўқ. Чегара чизиғи ноаниқлиги туфайли, бир неча бор қуролли можаролар ҳам бўлиб ўтди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг февраль ойининг бошида Душанбега бўлиб ўтган ташрифи давомида чегара масаласи асосий масалалардан бири бўлган эди.

Хабарда айтилишича, Тожикистон чегарачилари Баткен вилоятидаги Сай Лайлак тумани ҳудудида жойлашган кўприкни ҳам ёпиб қўйишган. У ерда чегарачи қўшинлар сони оширилган.




    Бошқа янгиликлар