Маълум бўлишича, Ойша Каззофийнинг мақбараси Сиртдан 40 км узоқликда жойлашган бўлиб, 6 февраль эрталаб номаълум жангарилар томондан унга шикаст етказилган, деб хабар берди ТАСС ахборот агентлиги.
Ундаги эшик ва деразалар вайрон бўлган. Бинонинг ўзига эса аввалроқ авиазарба вақтида ҳамда жиноятчилар томондан ҳам талофат етказилган эди. Муаммар Каззофий 2011 йилда ўлдирилгандан кейин унинг яқинларининг қабрлари таҳқирланиб, йўқ қилинган.
Жангарилар Каззофий оиласининг оилавий сағанасида кўмилган ота-онаси, амакиси ва икки қариндоши қабрларидаги қабр тошларини вайрон қилиб, қабрдан уларга тегишли суяк қолдиқларини олиб, ёқиб юборишган.
Каззофийнинг ўзи Ливия чўлида махфий равишда дафн қилинган.
Каззофий НАТО томондан қўллаб-қувватланувчи исёнчилар томондан 2011 йил 20 октябрда ўлдирилган. Унинг ўлимидан кейин Ливия бир неча ҳудудга бўлиниб кетган. Бу ҳудудлар турли гуруҳлар томондан назорат қилинади.






