Яқинда Шотландияда ғалати воқеа юз берди, деб хабар қилди Mix.tn.kz нашри.
Аберрднаширга кўчиб ўтган фермер Брюс Грабб дўстлари билан уй тўйини нишонлади. Шу билан бирга у 200 бош ҳомиладор сигирларини ҳам эсдан чиқармади. Уларнинг ҳар соатда кўзи ёриши мумкинлигини билган фермер спиртли ичимлик истеъмол қилмай, сигирлардан тез-тез хабар олиб турди.
У молхона томон йўл олганда ерда ётган катта йўлбарсга кўзи тушди. Йўлбарснинг сигирларга ва одамларга ҳужум қилишидан чўчиган Грабб шу заҳотиёқ полицияга қўнғироқ қилди. Йиртқич шу даражада ҳақиқийга ўхшардики, воқеа жойига етиб келган полиция офицери ундан қўрққанидан машинадан тушишдан бош тортди.
Диспетчерлар қайси паркдан йўлбарс қочганлигига аниқлик киритгунларига қадар, фермага олтита полиция отряди етиб келди. Полициячилар воқеа жойини ўраб олишди ва йўлбарсни кузата бошлашди. Йиртқич 45 дақиқадан бери қимирлай тургани уларнинг эътиборини тортди ва секин яқинлашиб, мазкур “йиртқич” ўйинчоқ эканлигини кўришди.
Хавф-хатар йўқлигини кўрган полициячилар ортга қайтишди. Улар фермерни “ёлғон чақириқ”да айблашмади, чунки воқеанинг қандай юз берганига уларнинг ўзлари ҳам гувоҳ бўлишгани учун бунда фермернинг айби йўқлигини маълум қилишди.