АсосийDunyo

АҚШда 11 ёшли боланинг қўлидан шиллиқурт ўсиб чиқди

'АҚШда 11 ёшли боланинг қўлидан шиллиқурт ўсиб чиқди'ning rasmi

Америкалик шифокорлар 11 ёшли бола қўлини сув ҳавзасида жароҳатлагандан кейин ундан шиллиқурт ўсиб чиққанлигининг гувоҳи бўлишди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Тиббиёт тарихида илгари учрамаган бундай ҳодиса ҳақида шифокорлар BMJ журналида мақола чоп этишди.

Сув ҳавзасида қўлини жароҳатлаган 11 ёшли боланинг ярасига молюска тушиб қолган. Лос-Анжелес педиатрлари йиринглаб кетган ярани очишганда молюска шиллиқуртга айланиб улгурганди. Операция пайти унинг катталиги 4 миллиметрга тенг бўлган. Бола мазкур шиллиқуртни ўзида олиб қолди, бироқ орадан бир кун ўтгач, шиллиқурт ўлиб қолди.

Шифокорлар чоп этилган мақолада бундай ҳолатларга эътиборли бўлиш, касаллик тарихини, йирингли яраларни яхши ўрганиш лозимлигини таъкидлашди.



    Бошқа янгиликлар