АсосийJamiyat

​"Зарафшон" қўриқхонасида Бухоро хонгули сони 80дан ошди

'​"Зарафшон" қўриқхонасида Бухоро хонгули сони 80дан ошди'ning rasmi

"Зарафшон" қўриқхонасида Марказий Осиёнинг нодир жонзоти – Бухоро хонгули муҳофаза остига олинган.

Ҳозирги вақтда 24 бош хонгул вольер шароитида парвариш қилинмоқда. Қишлаш мавсумида уларга эътибор янада кучайтирилган. Ҳадемай, кунлар исиб, буғуларда шоҳ ташлаш мавсуми бошланади. Ўзбекистон "Қизил китоби"га киритилган шундай ноёб жонзотлар ҳақида Икки нафар илмий ходим кузатув, тадқиқот ишларини олиб бормоқда, деб ёзади "Жомбой тонги" газетаси.

Очиқ шароитга қўйилган хонгуллар сони 80 дан ортгани маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар