АсосийJamiyat
5115

БССТ: Антибиотикларнинг инсон организмига таъсирчанлиги йўқолиб бормоқда

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) барчага антибиотикларни фақат шифокор тавсиясига кўра ва тартибга риоя этган ҳолда ишлатишни маслаҳат бермоқда. Экспертлар бугунги кунда антибиотиклар ўз самарасини йўқотиб бормоқда деган ҳавотирда. Бу эса аксари ҳолларда ушбу дориларни ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилинганлик билан боғлиқ.

Антибиотиклар кашф этилганига 70 йилдан ошди. Бу дорилар шунча вақтдан бери бактериал инфекцияларни даволаш йўли билан жуда кўп инсонлар ҳаётини сақлаб қолган. Аммо бугун ҳаддан ортиқ антибиотикларга бўлган ишқибозлик, уларга нисбатан организм чидамлилигини оширмоқда. Бу дегани бактериялар шу қадар ўзгарувчанки, антибиотиклар уларга қарши курашолмаяпти.

Чоршанба куни БССТ антибиотикларга чидамлилик ҳолати юзасидан янги маърузаси билан чиқди, бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Ҳисобот 114 мамлакатда ўтказилган маълумотларга таянган ҳолда тайёрланган. Ҳужжатда айтилишича, антибиотикларга чидамлилик дунёнинг барча мамлакатларида жиддий хавф туғдирмоқда.

«Оператив ҳаракатларнинг йўқлиги сабабли антибиотикларга самарадорлик йўқ давр яқинлашмоқда. Энди бир неча ўн йиллардан бери ўлдириб келинаётган инфекциялар яна инсонлар умрига зомин бўлиши мумкин», — дейди БССТ соғлиқни сақлаш хавфсизлиги бўйича Бош директори Кейжи Фукуда.

Унинг айтишича, бугунги кунда антибиотикларни ишлаб чиқариш, қўллаш ва буюриш услубларини зудлик билан қайта кўриб чиқиш лозим.

БССТ ҳисоботида етти бактерия, қон зарарланиши (сепсис), диарея, пневмония, сийдик йўли инфекциялари ва гонореяга нисбатан антибиотикларнинг чидамлилиги ҳақида сўз борди.

Ҳужжатда келтирилишича, Европа мамлакатларида  учинчи авлод цефалоспорин ва метициллинга нисбатан турғунлик ҳолати кўриб чиқилган.

Ҳисобот муаллифлари бемор ва шифокорларни ҳаддан ортиқ антибиотикларга берилмасликка чақиришмоқда, сабаби бу микробга қарши ушбу дори воситаларига нисбатан турғунликни оширади.

Шунингдек, экспертлар янги воситалар ишлаб чиқариш билан шуғулланишни маслаҳат беришмоқда. Улар сўнгги 25 йилда битта ҳам янги антибиотиклар тоифаси кашф қилинмаганлигига урғу беришган.

 

    Бошқа янгиликлар