АсосийDunyo

Москва вилоятида Ан-148 самолёти ҳалокатга учради

'Москва вилоятида Ан-148 самолёти ҳалокатга учради'ning rasmi

11 февраль куни кечқурун “Саратовские авиалинии” компаниясига қарашли бўлган Домодедово аэропортидан учиб чиққан Ан-148 самолёти парвознинг 7-дақиқасида ҳалокатга учради, деб хабар қилмоқда “Интерфакс”.

Орск шаҳрига йўл олган самолёт бортида 71 киши бўлган: 65 нафар йўловчилар ва 6 нафар экипаж аъзолари.

Ҳалокат Москва вилояти, Раменское туманидаги Аргуново қишлоғи яқинида содир бўлган.

“Ушбу ҳалокатда йўловчи ва экипаж аъзоларининг тирик қолишига имкон бўлмаган”, — деб изоҳ берди қутқарув хизмати вакили.

Воқеанинг гувоҳи бўлганлар самолёт ҳавода аланга олганлигини ва портлаш овози эшитилганини айтишди. Қидирув қўмитаси транспорт воситасини бошқариш қоидаларини бузиш бўйича тергов иши очди.

Ушбу мамлакат ҳукумати фармойиши билан “Ан-148” самолёти ҳалокати оқибатларини бартараф этиш, фожиа сабабини аниқлаш юзасидан комиссия тузилган. Унинг аъзолари ҳодиса жойида иш олиб бораяпти. Лайнернинг “қора қутиси” топилган.

Маълумот учун: Ан-148 самолёти Украинада "Антонов" конструкторлик бюроси томонидан 2009 йилда ишлаб чиқариш бошланган. Самолёт 80 кишига мўлжалланган бўлиб, узоқлиги 4400 километргача бўлган йўналишларда фойдаланилади.

    Бошқа янгиликлар