Хўроз ичидан “оҳират замон” белгиси топилди (ФОТО)

ДУНЁ 05.05.2014, 14:07
Хўроз ичидан “оҳират замон” белгиси топилди (ФОТО)

Озарбайжоннинг Сумгайите шаҳридаги Г.З.Тагиева қишлоғида яшовчи оила ғалати ҳодисанинг гувоҳи бўлди, бу ҳолат нафақат оила аъзоларини балки кўплаб инсонларни ҳам ҳайратга солди.

Day.Az'нинг Аnspress нашрига таяниб берган маълумотларига кўра, хонадон эгаси сўйилган хўрознинг ичини тозалаётган пайтда, парранданинг ичидан одам эмбрионига ўхшаган тирик мавжудот борлигини кўрган.

Фақатгина мутахассислар унинг одам ёки ҳайвонга тегишли эканлигини аниқлаша олишади. Аммо ҳар қандай ҳолатда бу эмбрион хўрознинг ичида бўлгани ҳайратланарли.

Қишлоқ оқсоқолларининг сўзларига кўра, мазкур ҳолат оҳират замоннинг яқинлашиб келаётганидан далолат беради. Диний уламо Фуад Панахли ҳам буни инкор этмаяпти.

Хўроз ичида бўлган жонзот сичқон эмбриони бўлиши мумкин деган таҳминлар ҳам бор. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1