1

ИИВ интернет тармоғида фарғоналик ёш қизчанинг ўлими тўғрисида тарқалган хабар юзасидан раддия берди

ЖАМИЯТ 12.02.2018, 11:36
ИИВ интернет тармоғида фарғоналик ёш қизчанинг ўлими тўғрисида тарқалган хабар юзасидан раддия берди

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати жорий йилнинг 9 февраль куни интернет тармоғида фарғоналик беш ёшли қизчанинг ўлими тўғрисида «Эҳтиёт бўлинг! Ўзбекистонда болаларнинг органларини ўғирлаб кетаётган жиноий гуруҳ пайдо бўлди» («Осторожно! Узбекистане появилась новая банда, ворующая детей на органы») мазмундаги тарқалган хабар асоссиз эканлигини маълум қилди.

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёш болаларни ўғрилаётган жиноий гуруҳлар йўқлиги, фарғоналик қизчанинг эса барча ички аъзолари мавжуд бўлиб, олиб қўйиш ёки трансплантация ҳолатлари аниқланмаган», — дейилади хабарда.

Ҳозирда қизчанинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Республика ҳудудида содир этилаётган жиноятлар ва ҳодисалар ҳақидаги ҳаққоний ва тўлиқ маълумотлар билан фақат Ички ишлар вазирлигининг веб-сайтида ва Telegram каналида танишиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1