1

Интернет орқали "SMS-хабарнома" хизматини улаш хавфли — Uzcard

ИҚТИСОДИЁТ 13.02.2018, 16:19
Интернет орқали "SMS-хабарнома" хизматини улаш хавфли — Uzcard

Интернет орқали “SMS-хабарнома” хизматини улаш хавфли, инфокиоск ёки банкомат орқали уланиш ҳар томонлама хавфсиз деб эътироф қилинган — огоҳлантиради Ягона умумреспублика процессинг маркази ахборот хизмати.

Сабаби инфокиоск орқали ушбу хизматни улаш вақтида аппарат картангизни қабул қилаётганда пластик картангиз қўлингизда эканлиги тасдиқланади. Банкда ҳам ушбу хавсизлик тизими жорий қилинган бўлиб, банк ходими карта эгаси иштирокида хавфсиз равишда картангизни ушбу хизматга улаб қўяди.

“SMS-хабарнома” хизмати карта эгасига барча киримлар, жорий баланс ва тўлов операциялар, жумладан, амалга оширилган тўловлар борасидаги маълумотга тезкорликда эга бўлиш имконини яратади, дейилади Uzcard хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1