АсосийDunyo

Гонконгда улкан ёввойи тўнғиз мактаб болаларининг ўтакасини ёрди

'Гонконгда улкан ёввойи тўнғиз мактаб болаларининг ўтакасини ёрди'ning rasmi

Гонконгда бошланғич мактабдан бир неча метр нарида жойлашган ахлат контейнерини титкилаган улкан ёввойи тўнғиз мактаб ўқувчиларини даҳшатга солди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Маҳаллий аҳоли тўнғизга Пигзилла (Годзиллага ўхшаш) деган лақаб қўйишди. Йиртқичдан қўрқиб кетган ота-оналар уни видеога олишди.

Пигзилланинг ёнида бир нечта кичкина болалари ҳам бор эди. Унинг жинси номаълум. Баъзилар унинг бола эргаштириб юрганини кўриб, она тўнғиз, деб фикр билдиришди.

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган мазкур видео 300 минг маротаба томоша қилинди. Видеога изоҳ берганлар йиртқичнинг болаларга ҳужум қилиши мумкинлигидан хавфсирашди ва ноқулай экологик вазият туфайли тўнғизлар оч қолиб, ахлатхоналардан егулик излаётгани ҳақида ёзишди.

    Бошқа янгиликлар