Америкалик аёл дўкончининг хатоси туфайли сотиб олган лоторея билетини бир ойдан ошиқ кўтариб юрди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Виктория Этридж (Victoria Ethridge) Рождество байрамидан бир неча кун илгари савдо дўкони сотувчисидан икки долларга арзон-гаров лотерея чиптасини беришни сўради. Бироқ дўкончи адашиб унга нархи бироз қиммат бўлган беш долларлик лотерея чипталарини узатди. Хатосини билиб қолган дўкончи аёлдан лотерея чипталарини қайтаришни илтимос қилди. Бироқ 52 ёшли Этридж “Балки улар ютуқлидир” деб, чипталарни ўзида қолдиришга қарор қилди.
Аёл ҳақ бўлиб чиқди. Лотерея чипталаридан бирига 30 минг доллар ютуқ чиқди. Этриджнинг айтишича, у ютуққа эга бўлганидан бехабар ҳолда декабрь ойидан бери чипталарни сақлаб келган.
“Чипталарни ҳар доим ҳамёнимда олиб юрардим. Унга ҳеч кимнинг қўли тегмаган. Бир марта турмуш ўртоғим ушлаб кўрганди, холос”, деди аёл. Этридж мазкур ютуғининг пулига автомобиль сотиб олишни ният қилди.