АсосийDunyo

Саратон ўсмасини даволашнинг янги услуби топилди

'Саратон ўсмасини даволашнинг янги услуби топилди'ning rasmi

Саратон касалининг энг оғир асоратларидан бири бу – унинг организмга тарқалиб кетадиган метастазаларидир. Скриппс институти олимлари метастазаларни озуқа билан таъминлаб уларни ўсишига кўмак берадиган оқсилни топишди, деб хабар берди Sputniknews-uz нашри.

Калифорнияда жойлашган Скриппс институти олимлари саратон касали метастазалари тарқалишини тўхтатиш йўлини топишди.

Улар буни инсон организми ўсиши учун жавобгар бўлган TGF-β – оқсил ўсиш фактори оқали амалга ошириш йўлини аниқлашган. Одатда TGF-βоқсил фактори инсон соғлом ҳужайралари ўсиши учун жавоб беради, лекин саратон касали оқибатида у шаклан ўзгариши (мутация) ва зарарли саратон ўсмалари тарқалишига сабаб бўлиши мумкин экан.

Инсон иммунитети ҳар қандай зарарли ҳужайрани тезда аниқлаб, уни йўқ қилиш қобилиятига эга бўлсада, мутация қилган TGF-βоқсили соғлом оқсилига жуда ўхшаш бўлгани учун инсон иммунитети уни “кўрмайди”.

Калифорниялик олимлар эса мутация қилган оқсил фаолиятини чеклайдиган, Т-ҳужайралари етиштиришга муваффақ бўлишди.



    Бошқа янгиликлар