АсосийJamiyat

Каттақўрғон пахта тозалаш заводида портлаш юз берди, икки киши ҳалок бўлди

'Каттақўрғон пахта тозалаш заводида портлаш юз берди, икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Зомин кўчасида жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖда портлаш содир бўлди.

Портлаш корхонанинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган печнинг қувурларидан табиий газ сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган. Натижада бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси томонидан тарқатилган хабарга кўра, фожиа оқибатида “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖ ишчилари А. Хўджаев ва А. Арзиқуловлар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар