АсосийDunyo

Кўп хотинли ЖАР президенти ўз партияси билан уришиб қолиб, истеъфога чиқди

'Кўп хотинли ЖАР президенти ўз партияси билан уришиб қолиб, истеъфога чиқди'ning rasmi

ЖАР президенти Жейкоб Зума телевидение орқали миллатга мурожаатида ўзининг истеъфога чиқаётганлигини маълум қилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Зума ўз нутқида 12 февраль куни давлат раҳбарини 48 соат ичида ўз жойини бўшатиб қўйишни талаб қилган Африка миллий конгресси ишидан норози эканлигини маълум қилди.

Партиядагилар 15 февраль куни қайта овоз бериш орқали айни пайтдаги мамлакат вице-президенти бўлган Сирил Рамапосни сайлашни режалаштирган.

Сўнгги пайтларда ЖАР оппозоциячилари президентни давлат мулкини талон-тарож қилишда айблаган. Зуманинг давлат раҳбарлигидаги муддати 2019 йилда тугаши лозим эди. У мамлакатни 10 йил давомида бошқариб келган.

75 ёшли сиёсатчининг келиб чиқиши зулусларга бориб тақалади. У зулуслар удумига биноан кўп хотинлиликни маъқуллайди. Зуманинг расман беш нафар, норасмий уч нафар рафиқаси бор. Маълумотларга кўра, Зуманинг 18 нафар фарзанди бор.

    Бошқа янгиликлар