1

Ҳиндистонлик эркак 7 ёшли болани ўлдириб, жасадни бир ой чамадонда сақлади

ДУНЁ 15.02.2018, 19:13
Ҳиндистонлик эркак 7 ёшли болани ўлдириб, жасадни бир ой чамадонда сақлади

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳар полицияси 27 ёшли Авдеш Сакьини ижарачиларининг 7 ёшли фарзандини ўлдиришда айбланди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, жиноятчи боланинг жасадини бир ой давомида чамадонда сақлаган.

7 ёшли Ашиш Саини 7 январдан бери бедарак йўқолган, деб ҳисобланиб келган. Унинг жасади 13 февраль куни боланинг ота-онаси ижарада яшовчи 27 ёшли Авдеш Сакьининг уйидан топилди.

Терговчилар берган маълумотга кўра, у ижарачилари билан ёмон муносабатда бўлган. Авдеш аввалига болани ўғирлаб, унинг ота-онасидан пул талаб қилмоқчи бўлган. У болани велосипед сотиб олиб бераман, деб алдаган. Ашишни қидириш ишлари бошлангандан кейин жиноят изини йўқотиш мақсадида болани ўлдирган ва жасадни чамадонга яширган. Қўшнилар унинг уйидан чиқаётган бадбўй ҳиддан шикоят қилишган, у эса уйида каламуш ўлиб қолганини баҳона қилган.

Авдеш Сакьи қўнғироқларга жавоб бермагандан кейин полиция ундан шубҳаланиб, уйида тинтув ўтказди. Каравот тагидан эса боланинг жасади солинган чамадон топилди. У бадбўй ҳидни яшириш мақсадида уйига ўнлаб атирлар олиб келиб қўйган. Мазкур воқеадан боланинг отаси даҳшатга тушди. Чунки у Авдеш Сакьининг уйида 8 йилдан бери ижарада яшар, бола йўқолганда уни қидиришда Авдеш жонбозлик кўрсатган, ҳатто полицияга бориб, унинг йўқолгани ҳақида хабар берган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1