1

Йўқолган маҳбус шифтдан топилди

ДУНЁ 15.02.2018, 19:49
Йўқолган маҳбус шифтдан топилди

Американинг Колорадо штатидаги Касл-Рок шаҳрида йўқолган маҳбу шифтдан топилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Дуглас шаҳридаги қамоқхоналардан бирида сақланаётган 34 ёшли Коди Крукер (Cody Crooker)нинг йўқолганилиги 13 февраль куни тонгда маълум бўлди. Қамоқхона зудлик билан ўраб олинди ва полициячилар ит ёрдамида жиноятчини қидира бошлашди.

Орадан бир соат ўтар-ўтмас Крукер топилди. У қамоқхона ҳудудини тарк этишга улгурмаган эди. Қочоқ шифт орасига яшириниб олгани маълум бўлди. Бундай чиқиш қийин бўлган жойга унинг қандай яшириниб олгани номаълумлигича қолди.

Крукер қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб, шахсини яширгани туфайли февраль ойининг бошидан бери қамоқхонада сақланган. Бундан ташқари, ўғрилик ва гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилганликда ҳам айбланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1