1

Саакашвили Голландия паспортига эга бўлди

ДУНЁ 15.02.2018, 20:05
Саакашвили Голландия паспортига эга бўлди

Нидерландия ҳукумати Михаил Саакашвилига шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Бу ҳақда унинг ўзи Facebook саҳифасида хабар қолдирди.

“Сўнггивақтларда илк бора шахсимни тасдиқловчи, ҳақиқий ҳужжатга эга бўлдим. Нидерландияга келишим билан менга яшашим, Евроиттифоқда ишлашим учун зарур бўлган шахсимни тасдиқловчи ҳужжатни топширишди. Бунга бир неча дақиқа кифоя қилди, холос”, деб ёзди собиқ Грузия президенти. Шунга қарамай, у Украина фуқаролигини қайтариб олиш фикридан воз кечмаганлигини ҳам айтиб ўтди.

Саакашвили Амстердамга 14 февраль куни келди. Уни 12 февраль куни Украинадан Польшага чиқариб юборишди. Бироқ сиёсатчи Польшадан сиёсий бошпана сўрамаслигини, оиласи билан Голландияга кетишини маълум қилган эди.

Февраль ойида Украина суди Саакашвилига қочоқ мақоми ва сиёсий бошпана берилишини рад этган эди. У 2017 йилнинг июль ойида АҚШда эканлигида Украина фуқаролигидан маҳрум этилган эди. Украина чегарачилари уни чегарадан ўтказмасликлари ҳақида маълум қилишган. Сентябрь ойида Саакашвили Польша орқали Украина ҳудудига кириб келгандан кейин Киев шаҳар суди уни чегарани ноқонуний бузганликда айблаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1