АсосийJamiyat

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига жароҳат етказди

'Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига жароҳат етказди'ning rasmi

Қашқадарё вилоят ИИБ ЙПХ инспектори С.Расулов 14 февраль куни соат 11.35 да Бешкент шаҳридаги «Ҳамза—Мустақиллик» кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётиб, шу ерда ҳаракатланиб келаётган Маъруфжон Мадиёров бошқарувидаги «Lada-Largus» русумли автомашинани тўхтатади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

М.Мадиёровдан машина ҳужжатлари сўралганида, у ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, юзига уриб, воқеа жойидан қочиб кетади. Жароҳат олган инспектор касалхонага ётқизилди.

Кўрилган чоралар натижасида М.Мадиёров қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар