1

Америкалик аёл аутизмга чалинган қизини оқартирувчи восита билан даволамоқчи бўлди

ДУНЁ 16.02.2018, 16:35
Америкалик аёл аутизмга чалинган қизини оқартирувчи восита билан даволамоқчи бўлди

АҚШнинг Индианаполис шаҳрида яшовчи аёл аутизмга чалинган қизини даволаш ниятида унинг овқатига кирни оқартирувчи восита (отбеливатель) солди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Рафиқасининг бу ишидан хавотирга тушган эркак, 28 ёшли турмуш ўртоғининг қилмишлари ҳақида полицияга хабар берди. Унинг маълум қилишича, аёл оқартирувчи воситанинг даволаш хусусиятлари ҳақида Facebook ижтимоий тармоғининг гуруҳларидан биридан маълумот олган.

Аёл 10 февраль куни қамоққа олинди. Қизни эса ижтимоий хизмат вакиллари олиб кетишди. Васийлик органлари суруштирув ишларини бошлаб юборишган. Қизча ва унинг ота-онаси ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1