1

Сурияда ИШИД қурбонлари оммавий тарзда дафн этилган қабрлар топилди

ДУНЁ 16.02.2018, 16:56
Сурияда ИШИД қурбонлари оммавий тарзда дафн этилган қабрлар топилди

Суриянинг Ракка провинциясида террорчилар қурбонига айланган одамлар кўмилган оммавий қабрлар топилди, деб хабар берди НТВ.ру нашри.

Оммавий қабрлар Сурия армияси томонидан озод этилган Ар-Рамасан туманидан топилган. Чуқур қилиб қазилган ўрадан “Ислом давлати” жангарилари томонидан қийнаб ўлдирилган тинч аҳоли ва ҳарбийларнинг ўнлаб жасадлари топилди.

Эслатиб ўтамиз, Ракка шаҳри 2013 йилдан бери жангарилар назорати остида бўлиб, узоқ йиллар давомида ИШИДнинг “норасмий пойтахти” деб ҳисобланиб келди. Ўтган йилнинг октябрь ойида Ракка шаҳри “Сурия демократик кучлари” отряди томонидан озод этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1