АсосийJinoyat

Қашқадарёда ука ўз акасини пичоқлаб ўлдирди

'Қашқадарёда ука ўз акасини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Китоб туманида ака-ука ўртасида оилавий низо келиб чиқади.

14 февраль куни соат тахминан 19.30да Чармгар МФЙ Номозгоҳ кўчаси 65-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган Б.Ҳасанов уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган акаси, 1989 йилда туғилган А.Ҳасановнинг елка ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, А.Ҳасанов касалхонага келтирилганида вафот этган. Ўз акасининг қотилига айланган ука, Б.Ҳасанов эса ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар