1

Аҳмадбой сўнгги сўзини айтди. У ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбур қилмаган

ЖАМИЯТ 16.02.2018, 19:17
Теглар: Ахмадбой
Аҳмадбой сўнгги сўзини айтди. У ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбур қилмаган

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент вилоят жиноят ишлари бўйича суди йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқ орасида Аҳмадбой номи билан танилган Тошкент вилояти Чиноз туманилик тадбиркор Аҳмад Турсунбоев ва унинг шериклари иши кўриб чиқилди.

Суд жараёни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича суди судяси Дилшод Комилов томонидан олиб борилди.

Судда судланувчи Аҳмад Турсунбаев ва унинг шерикларига охирги сўз берилди, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

“Ҳурматли судья, мажлис қатнашчилари. Аввало шуни айтишим керакки, мен фуқароларни алдаганим йўқ. Пул ва автомашиналарни улар ўз хоҳиш-иродасига кўра олиб келишган. Мен ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбур қилмаганман.

Мен ўзим деҳқон ва чорвачилик билан шуғулланадиган фермер бўлганман. Лекин юз берган воқеадан афсусдаман. Менинг битта мақсадим бор эди — иш қилиш. Алдаш ҳаёлимга ҳам келмаган. Фурсатдан фойдаланиб, бутун халқимиздан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кечирим сўрайман. Мени кечиринглар”, — деди Аҳмад Турсунбоев.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадбой ва унинг беш нафар шериги Жиноят Кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик), 211 (порахўрлик) ва 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айбланмоқда.

А. Турсунбаев 2015 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор транс” корхоналарини ташкил қилган. У ва унинг ходимлари миллий ва чет эл валютасида аҳолидан энг камида йилига 100 фоиз устама бериш шарти билан пул олиб келган. Шу билан бирга Аҳмадбой пулни қайтариб беришга ҳеч қандай кафолат бермаган.

Томонлар, агар унга бирор нарса бўлса, ҳеч ким ҳеч нарса талаб қилмасликка келишиб олган.

Икки йил мобайнида Аҳмад Турсунбаев ва унинг шериклари катта миқдордаги пул, чорва моллар ва турли русумли автомобилларни ўзлаштириб келган. Уларнинг жиноий фаолияти беш йил давом этган. Маълум қилинишича, бундан минглаб фуқаролар жабр кўрган.

Суднинг якуний қарори 19 февраль куни эълон қилинади.

Шарҳлар

Аҳмадбойнинг адвокати суд ҳукмидан шикоят қилинишини билдирди (видео)

22.02.2018, 13:58

Аҳмаджон Турсунбоевнинг адвокати суд ҳукми устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатига асосан иш кўришини айтиб ўтган. Бу ҳақда «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди."Ҳукмни эшитдик. Ҳимоям...
Чинозлик "Аҳмадбой иши" юзасидан махсус репортаж (видео)

22.02.2018, 11:59

Ўзбекистон тарихида илк маротаба суд залидан очиқ репортаж олиб борилди. Чинозлик Аҳмадбой Турсунбоев ва унинг шерикларининг суд иши жараёнидан "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган репортажни...
Суд Аҳмадбойнинг шерикларига ҳам жазо тайинлади (видео)

21.02.2018, 19:56

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир неча моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини...
Суд Аҳмадбойни 13 йил озодликдан маҳрум этди

21.02.2018, 16:39

Бугун, 21 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида ўтказилган очиқ суд мажлисида чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоев ҳамда унинг шериклари иши юзасидан суд ҳукми...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1