1

Флоридадаги фожеанинг янги тафсилотлари

ДУНЁ 17.02.2018, 08:19
Флоридадаги фожеанинг янги тафсилотлари

Флорида штатининг Паркленд шаҳарчасида минглаб одамлар куни-кеча Марджори Стоунман Дуглас мактабида вафот этган 17 кишининг хотирасини ёд этиш учун тўпландилар. Касалхоналарда ҳозирда 15 киши қолмоқда, уч кишининг аҳволи ўта жиддий.

Ҳужум қилган киши 19 ёшли Николас Крус бўлиб чиқди, аввалроқ у ушбу мактабдан ҳайдалган эди. Ўқитувчи ва ўқувчиларга қарата у AR-15 винтовкасидан ўқ узган ва тезда воқеа жойидан ғойиб бўлган. Қўлга олинишидан аввал у ресторанда овқатланиб магазинга киришга ҳам улгурган.

Болани таниганларнинг айтишича, у доим ҳар ерда муаммолар туғдириб юрган. Аввалига Крус ўгай онаси билан яшаган, ўтган йилининг ноябрида эса онаси ўлганлиги сабабли ёлғиз қолган. Кейин эса янги оилага кўчиб ўтган.

Полициянинг берган ҳабарига кўра, қуролни айбланувчи қонуний йўл билан бир йил олдин сотиб олган. Айнан шу пайтда Youtubeда Никола Крус исмли номаълум шахс “мен ўқ узишни профессионаллар даражасида ўрганаман” деб сарлавҳа қолдирган. Ушбу иш юзасидан ФБР тергов иши очган, аммо сарлавҳани ким ёзганлиги аниқланмай қолган.

Крусга қарши 17 одамнинг ҳаётига зомин бўлганлиги сабабли жиноий айблов қўйилди. Судланувчининг адвокати Крусни “ҳаётда йиқилган ва барча қилмишларини англаган ҳолда амалга оширган одам” деган хулосага келди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1