1

Тут баргидан чой тайёрлаш лойиҳаси Президентимиз эътиборини тортди

ЖАМИЯТ 17.02.2018, 09:13
Тут баргидан чой тайёрлаш лойиҳаси Президентимиз эътиборини тортди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган, истиқболли мақсадларни ўзида акс янги лойиҳалар тақдим этилди.

Лойиҳа ташаббускорлари ўз режалари ҳақида батафсил сўзлади. Ўз навбатида, давлатимиз раҳбари уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди.

Ғиждувон туманида тут баргидан чой тайёрлаш лойиҳаси Президентимиз эътиборини тортди. Бундай чойнинг афзалликлари унда кофеин ва танин моддаси йўқлигидадир.

– Бу энг самарали ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев. – Сабаби, унинг ноёблиги ва инсон саломатлиги учун ғоят фойдалилигидир.

Лойиҳа бўйича ишлар бошлаб юборилган. Маҳсулот 2019 йилдан экспортга чиқарилиши мўлжалланмоқда.

Шунингдек, цистанхе ва исириқ етиштиришга алоҳида эътибор берилгани вилоятда ўзига хос янгилик бўлди. Цистанхе илдизи доривор ҳисобланиб, хавфли ўсма касалликларининг олдини олади. Шамоллашга қарши, иммунитетни оширувчи хусусиятга эга. Япониялик олимларнинг таъкидлашича, бу ўсимлик женьшендан беш баробар самарали ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Қозоғистон Марказий Осиёда бу ўсимликни экспорт қилувчи ягона давлат бўлиб, йилига 100-150 тоннагача хорижга сотади. Янги лойиҳада мазкур ўсимликни етиштириш ва қайта ишлаш кўзда тутилган. 3 минг гектар ерда шундай ўсимлик етиштириш 400 кишининг бандлигини таъминлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1