АсосийShou-biznes

"Севги изтроблари" эфирдан олиб ташланди

'"Севги изтроблари" эфирдан олиб ташланди  'ning rasmi

Хабарингиз бор, Zo’r TV телеканали орқали турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Севги изтироблари” сериали бериб келинаётган эди. Сериал томонидан илгари сурилган ғоялар ўзбек менталитетига тўғри келмагани учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда сериал қаттиқ танқид остига олинганди.

Ушбу сериал қаҳрамонларига овоз берган актёрлардан бири Алишер Узоқов инстаграмдаги ўз саҳифасида сериал намойиши телеканалдан олиб ташланаётганига ишора берган. “Бугун сўнгги маротаба қаҳрамонларингизни кўриб қолинг...”, деб ёзади актёр.

“Севги изтироблари” сериали намойиши тўхтатилган. Ушбу сериалнинг сўнгги қисми бугун, 16 февраль куни намойиш этилди.

Актёр бу хабарни ўз саҳифасига жойлаштиргач хатто мухлисларининг бири билан тортишишгача борди.

    Бошқа янгиликлар