1

Бир отар мол учун қирққа яқин африкалик бир-бирини отиб ўлдирди

ДУНЁ 17.02.2018, 17:52
Бир отар мол учун қирққа яқин африкалик бир-бирини отиб ўлдирди

Нигерияда бир отар мол учун бўлган отишмада 36 нафар одам қурбон бўлди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Воқеа Нигериянинг Замфара штатидаги Бирана қишлоғида рўй берди. Полиция берган маълумотга кўра, 13 февраль куни маҳаллий овчилардан бири ўғирланган уй ҳайвонларини ҳайдаб кетаётган чўпонларга дуч келган. Овчи ўтлар орасига яшириниб, чўпонларни кузатган ва қўшни тумандаги жиноятчиларнинг олдига бориб, уларни чўпонларга ҳужум қилишга кўндирган.

Эртаси куни пистирмада турган жиноятчилар чўпоннинг йўлини тўсишган ва отишма бошланган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар ва ҳарбийлар 18 нафар жасадга дуч келишган. Жиноятчилар ҳалок бўлган дўстларининг жасадларини ўзлари билан олиб кетишган. Айни пайтда жиноятчиларни қидириб топиш ишлари давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маҳаллий ҳукуматни бўлиб ўтган воқеани яширганликда айбламоқда. Отишмада ҳалок бўлганларнинг дафн маросими акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқларга жойланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1