1

Россиялик космонавт Орол денгизининг фожиавий равишда қуриб бораётганини суратга олди

ДУНЁ 18.02.2018, 18:45
Россиялик космонавт Орол денгизининг фожиавий равишда қуриб бораётганини суратга олди

Россиялик космонавт Антон Шкаплеров Халқаро космик станциядан Орол денгизини фотосуратга олди, дея ёзмоқда Ntv.ru нашри.

Фотосуратда Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган Орол денгизи қарийб қуриб қолгани кўриниб турибди.

Шкаплеров афсус билан табиий сув ҳавзасининг сув сатҳи фожиавий равишда пасайиб кетганини билдирди. Шу билан бирга, ХХ асрнинг 60-йилларида Орол дунёда катталиги бўйича тўртинчи ўриндаги кўл бўлганлигини ҳам айтиб ўтди.

Орол денгизининг сув сатҳи 1960 йилдан бошлаб пасая бошлаган. Бунинг асосий сабабларидан бири унга келиб қуйиладиган Амударё ва Сирдарёнинг ер майдонларини суғориш мақсадида тўсиб қўйилганидир. 1989 йили денгиз иккига – Шимолий (Кичик) ва Жанубий (Катта) Орол денгизига бўлиниб кетган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1