Бугун кўпчиликнинг севимли актёрига айланиб улгурган Жон Травольта 64 ёшга тўлди. Бу ҳақда znaj.ua нашри ёзмоқда.
Травольта “Юзсиз”, “Криминал асар”, “Париждан муҳаббат ила”, “Клейтон базаси”, “Феномен”, “49-жамоа: оловли зинапоя”, “Жанг майдони: Замин” каби бир-биридан ажойибу ғаройиб кинофильмлардаги қизиқарли роллари билан мухлислар қалбидан жой олган.
Жон Травольта самолётлар ишбозидир – унинг авиахиёбонида бир нечта шахсий учоқлари бор. Шунингдек, Жон яхшигина раққос ва қўшиқчи ҳамдир.
2009 йили актёр энг азиз инсони – севимли ўғли 16 яшар Жет Травольтадан айрилади: Багам оролларида дам олишга борган хонадоннинг тўнғич фарзанди Жет бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлади.
64 ёшни қоралаганига қарамай Жон Травольта драм, жангари,
криминал, мелодрама, фантастик фильмларда роль ижро этишдан чарчамаяпти.