1

“Қонли якшанба” : Доғистонда православлар ўққа тутилди

ДУНЁ 19.02.2018, 09:57
“Қонли якшанба” : Доғистонда православлар ўққа тутилди

Доғистоннинг Кизляр шаҳрида маҳаллий фуқаролардан бири православ насронийларнинг Масленица байрамини нишонлаётган одамларга қарата ўқ узди, деб хабар берди Лента.ру нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт инсон вафот этган, яна тўрт нафари жабрланган. Лекин Доғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланганлар беш нафар бўлгани ҳақида хабар тарқатган. Уларни Кизляр шаҳридаги марказий шифохонага келтиришган. Вафот этган тўрт нафар қурбонларнинг барчаси аёллардир. Кейинроқ, ярадор бўлганлардан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Куч ишлатар тизим ходимлари ҳужум қилган шахсни йўқ қилишган. У 1995 йилда туғилган маҳаллий фуқаролардан бири Халил Халилов бўлиб чиқди.

Манбанинг сўзларига кўра, қурбонларнинг барчаси ҳужум уюштирилган вақтда черковдан қайтишаётган бўлишган. Қотил аввал ҳеч қачон полициянинг нигоҳига тушмаган ва радикал оқимларга алоқадор бўлмаганлиги маълум бўлди.

«Соат 16:30 ларда номаълум эркак ов милтиғидан фуқароларга қарата ўт очган», — деган минтақавий ИИВ вакили. Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар орасида икки нафар полиция ходими ҳам бор.

Воқеа жойида терговчи ва суриштирувчилар ишлашмоқда, «Қотиллик» ва «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳаётига қасд қилиш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1