Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 15 февральдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
- Қарор билан қабристонлар жойлашган ҳудудларда диний маросимлар (жаноза, марҳумларни хотирлаш) ўтказишга мўлжалланган махсус жой ташкил этилади.
- Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари учун маҳаллий бюджетларига 3 млрд. сўмдан маблағ ажратилади.
- Реконструкция қилиш ва таъмирлаш талаб этиладиган эски масжидлар рўйхати шакллантирилади ҳамда улар Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди ҳамда ҳомийлар ҳисобидан 2018-2019 йиллар давомида реконструкция ва таъмирланади.
Вазирлар маҳкамасининг мазкур қарори эълон қилинган кундан бошлаб, яъни 2018 йил 17 февралдан кучга кирди.






