Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб тизимли равишда умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфлари ҳафталик ўқув давомийлиги 5 кун бўлган ўқиш жараёнига ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозир 1-синф ўқувчилари беш кунлик ўқиш тартибига ўтказилса, кейинги ўқув йилидан бошлаб 5-синфгача бўлган ўқувчилар ҳам бу жараёнга жалб этилади.
Беш кунлик ўқиш жараёнига ўтилиши муносабати билан ота-оналар ва кенг жамоатчилик ўртасида бу борада тарғибот тадбирлари амалга оширилади. Унда асосан ота-оналарнинг фарзандлари билан оилавий дам олишларига, оилани жипслаштириш, ота-оналар ва фарзандлар ўртасида меҳр-оқибатни ривожлантириш ҳамда чин маънодаги оилавий анъаналарни вужудга келтириш, маданий тарихий обидаларга бирга саёҳат уюштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади






